Де Йонг бир ойга сафдан чиқди – ОАВ
Спорт
−
27 Февраль 757 1 дақиқа
Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клубнинг сўнгги машғулотида жароҳат олди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Дастлабки текширувлар натижасига кўра, 28 ёшли футболчида сон суяги ёрилиши аниқланган. Манбага кўра, Де Йонгнинг тикланиш даври камида бир ой давом этиши мумкин.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ каталон клубининг азалий рақиби “Реал Мадрид” ҳимоячиси Рауль Асенсио “Бенфика”га қарши Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида жиддий жароҳат олиб шифохонага ётқизилганди.
Live
Барчаси