Деновда қарийб 15,5 минг туп кўкнори эккан эркак ушланди (видео)
3-саҳифа
−
23 Апрель 3021 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида иккита хонадонидаги ерга 15 410 туп кўкнори эккан эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Узун тумани Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Денов тумани ҳудудида тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 1960 йилда туғилган Денов туманида яшовчи фуқаронинг уйи ҳамда ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида текширилган. Натижада, унинг уйида 1 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги ҳамда молхонасига олиб борувчи йўлнинг пастки зинапоя қисмидаги бетон девор ёнига узунлиги 4 метр, энига 2 метр ҳажмдаги ер майдонига жами 14 527 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар экилганлиги аниқланиб, далиллий ашёлар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, фуқаронинг иккинчи уйи ҳам кўздан кечирилган ва уйнинг иссиқхонасида 883 дона кўкнори ўсимлиги экилгани маълум бўлган. Бундан ташқари, 1 дона ўткир тиғли пичоқ борлиги аниқланиб, келгусида текшириб кўриш учун тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган катта миқдордаги наркотик модда тўхтатиб қолинганди.
Live
БарчасиДеҳқонобод туманига сел келди
23 Апрель