Деновда зарядланаётган электромобиль ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
28 Май 5489 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 май куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида зарядланаётган электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:22 да 112 тизими орқали ФВБга Денов тумани “Боғишамол” МФЙда яшовчи фуқарога тегишли Leapmotor C11 русумли автотранспорт воситаси электр қувватлаш шохобчасида турганда тўсатдан ёниб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин жойига 8-қутқарув бўлинмасидан 2 та экипаж соат 16:24 да етиб бориб, ёнғин соат 16:25 да қуршаб олинган ва 16:30 да тўлиқ бартараф этилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятидаги магистраль йўлда ҳаракатланаётган автомобилда ёнғин чиққан эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Live
Барчаси