Дин ишлари бўйича қўмита Ҳажга бораётганларни огоҳлантирди

Жамият

image

Айрим туристик агентликлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан Ҳаж зиёратини амалга оширишга ваъда қилмоқда. Аммо Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун фақатгина “Ҳаж-2024” визаси талаб этилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун Ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти Ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар) билан Ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.

Шунингдек, Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган.

“Муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 минг Саудия риёли (26 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия тури жорий этилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинганди.
Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги эса Ҳаж зиёратини адо этиш ниятида бўлганларни турли мамлакатлардаги ижтимоий медиа платформаларида реклама қилинган уйдирма компаниялар қурбони бўлиш хавфидан огоҳлантирди.


Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саудия Арабистони Ҳаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made