Доллар курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,9 сўмга ошди ва 12 128,02 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 65,79 сўмга баландлади ва 14 419 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,12 сўмга тушди ва 158,52 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 4,04 сўмга ошди ва 1743,73 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 30 минг сўмга ошди ва 2 млн 37 минг 300 сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 27 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 839 минг 986 сўмга ошган ва 1 млрд 63 млн 419 минг 424 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин валюта биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг