Доллар курси пасайди
Жамият
−
16:14 2150 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 33,37 сўмга пасайди ва 12 102,39 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 77,41 сўмга тушди ва 13 990,36 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,32 сўмга пасайди ва 153,08 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,19 сўмга тушди ва 1760,73 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 16 минг 700 сўмга тушди ва 2 млн 86 минг 500 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 12 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 7 млн 773 минг 318 сўмга ошган ва 851 млн 908 минг 188 сўм этиб белгиланган.