Доллар курси яна пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 31,99 сўмга тушди ва 12 025,33 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 30,44 сўмга пасайди, 14 162,23 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,09 сўмга кўтарилди ва 155,25 сўмни ташкил этди.

Хитой юани ҳам 4,49 сўмга пасайди ва 1716,24 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 600 сўмга ошди ва 1 млн 792 минг 200 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 29 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 15 млн 439 минг 800 сўмга тушган ва 1 млрд 53 млн 714 минг 675 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин валюта Доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг