Доллар курси яна пасайди
Жамият
−
17 Апрель 2212 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 36,78 сўмга тушди ва 12 128,46 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 26,34 сўмга пасайди ва 14 304,31 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,38 сўмга тушди ва 159,04 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 6,05 сўмга пасайди ва 1777,58 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 4 минг 200 сўмга тушди ва 1 млн 935 минг 100 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 17 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 868 минг 377 сўмга ошди ва 913 млн 104 минг 992 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси