Ўзбекистонда доллар қиймати кескин тушди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 69,22 сўмга пасайди ва 11 940,70 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 94,64 сўмга тушиб, 13 839,27 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,4 сўмга  тушди ва 147,40 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 10,52 сўмга пасайди ва 1679,16 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 7 800 сўмга ошган ва 1 млн 623 минг 600 сўмни ташкил қилган.
 
“TradingView” маълумотига кўра, Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 58 млн 930 минг 607 сўмга пасайган ва 1 млрд 89 млн 385 минг 883 сўм этиб белгиланган. 

Қайд этиш жоиз, долларнинг расмий курси охирги марта жорий йилнинг 11 ноябрь куни 12 минг сўмдан тушиб, 11 990 сўмни ташкил қилганди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Доллар Евро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг