Долларнинг расмий курси янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,26 сўмга ошди ва 12 179,87 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 37,92 сўмга тушди ва 14 079,93 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 1,28 сўмга пасайди ва 148,52 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 0,46 сўмга тушди ва 1763,46 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 37 минг 400 сўмга ошди ва 1 млн 839 минг сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 26 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 23 млн 701 минг 3 сўмга тушган ва 846 млн 136 минг 25 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг