Дўконда вино ичган енот ҳожатхонада маст ҳолда ухлаб қолди
Бу қизиқ
−
04 Декабрь 5492 1 дақиқа
АҚШнинг Виржиния штатида енот спиртли ичимликлар дўконида шишаларни синдириб ташлади ва ҳожатхонада маст ҳолда ухлаб қолди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Black Friday куни эрталаб Ашланд спиртли ичимликлар дўконида цинган шишалар ва тўкилган алкоголь топилди. Жиноятчи “жуда маст енот” экани аниқланиб, у ҳожатхонада ухлаб ётган ҳолда топилган.
Ҳайвон Ганновер округидаги ҳайвонларни назорат қилиш бошпанасига олиб борилди.
“Бир неча соатлик уйқудан сўнг ва ҳеч қандай травма белгиларини кўрсатмагандан сўнг у хавфсиз тарзда ёввойи табиатга қўйиб юборилди, умид қиламанки, синиш ва кириш бу ечим эмаслигини билиб олди”, дейилади хабарда.
Назорат хизматининг тахминига кўра, енот томда юриб, дўконга тушиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хорватияда спиртли ичимлик истеъмол қилган эркакни тишлаган илон нобуд бўлганди.