Дунёда семизлар сони миллиарддан ошди. Бунинг сабаби нима?

Бу қизиқ

image

Ер сайёрасидаги ҳар саккизинчи одам, яъни 1 миллиарддан кўпроқ одам бугунги кунда семизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда "Lancet" тиббий журналида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинди.

Қайд этилишича, 1990 йилдан буён семириб кетганлар сони 4 бараварга, 226 миллиондан 2022 йилда 1 миллиард 38 миллионга ошган. Улардан 504 миллиони аёллар (ўсиш 18,5 фоиз), 374 миллиони эркаклар (14 фоизга ўсган).

Муаммо болалар ва ўсмирларга ҳам таъсир қилган. Бу борадаги кўрсаткич 1990 йилда 31 миллиондан 2022 йилда 159 миллионгача, яъни беш бараварга ошган. 

Семизлик бу нафақат эстетик камчилик, балки ривожланиши мумкин бўлган хавфли касалликлар ҳам – қандли диабетнинг 2 тури, саратон, оғир юрак-қон томир касалликлари, томирларнинг варикоз кенгайиши, қўшма касалликлар ва бошқалар. Шу билан бирга, семиз эркак ва аёлларда кўпайиш функцияси камаяди ёки йўқолади, қандли диабет, жигар семириб кетиши, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа касалликлар ривожланиши мумкин. 

Шифокорларнинг фикрича, ортиқча вазн бевақт ўлим хавфини уч марта оширади.

Ушбу касалликнинг энг кенг тарқалган сабаби – ортиқча овқат истеъмол қилиш туфайли овқатланиш хулқ-атвори бузилганлиги. Организмга кириб келган калориялар кундалик жисмоний фаолият жараёнида ёқилиб кетади, ишлатилмаган калориялар эса кўпинча ёғ тўқималарида сақланади.

Бундан ташқари, семириб кетишнинг бир неча сабаблари бор: кам ҳаракатли ҳаёт тарзи, антидепрессантлар ва гормонлар ичиш, жисмоний аҳволи (ҳомиладорлик, эмизиш, жисмоний салоҳият камайиши), генетик мойиллик.


Мақола муаллифи

Теглар

семизлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар