Энди иш вақтидан ташқари иш учун 2 ҳисса ҳақ тўланади
Жамият
−
12 Ноябрь 9313 1 дақиқа
Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди. Бу ҳақда кеча, 11 ноябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 1095-сонли қонунида сўз боради.
Қонун билан қонун ҳужжатларига Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
- иш қидираётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;
- захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.
Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда илк бор фуқароларнинг иш ташлаш ҳуқуқи кафолатланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь