Россияда ўзбекистонликларнинг 2 млн рублдан ортиқ иш ҳақи ундирилди

Жамият

image

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рублдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Тюмень вилоятининг Тобольск шаҳрида бўлиб, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар билан учрашувлар ўтказган. 

Хизмат сафари давомида “Ижпросервис” ЯТТ ва “Садком” МЧЖда ишлаётган 100 дан ортиқ фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилган. Мулоқот чоғида дипломатлар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, паспорт расмийлаштириш ва миграция қонунчилигига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берган. Шунингдек, ўзбекистонликларга турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, огоҳ бўлиш ва ҳарбий компаниялар сафига ёлланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида алоҳида уқтирилган.

Уларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган ўрганишлар натижасида “Садком” МЧЖ томонидан 26 нафар ўзбекистонликнинг февраль ва март ойлари учун иш ҳақи асоссиз равишда ушлаб қолингани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан объектнинг бош пудратчиси “Сибур” МЧЖ раҳбарияти ва бевосита иш берувчилар иштирокида музокаралар ўтказилган. Мулоқот якунида иш берувчилар иш ҳақи тўланмаганини тан олиб, мавжуд қарздорликни бартараф этишга келишилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант иш ҳақи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг