Энди Украина АҚШ учун устувор йўналиш эмас – Зеленский
Олам
−
12:06 4576 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский баёнот бериб, АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаронинг кескинлашуви фонида Киев Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб берилиши қисқаришига тайёргарлик кўраётганини айтди.
“Биз жуда зарур бўлган Patriot ракеталари етказиб берилиши қисқаришига тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозир биз устувор йўналиш эмасмиз”, деган Зеленский АҚШ ҳарбий ёрдами динамикасини изоҳлар экан.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги узоқ давом этаётган можаро АҚШ томонидан кўрсатилаётган ёрдамни янада камайтириши мумкин. Чунки Вашингтон ўз ресурслари ва сиёсий эътиборини бошқа минтақавий устувор йўналишларга йўналтирмоқда.
Зеленский шунингдек, Patriot тизимлари ва улар учун ўқ-дорилар танқислиги аввалдан ҳам мавжуд бўлганини таъкидлаган.
“Бундай тизимлар илгари ҳам ҳеч қачон етарли миқдорда етказиб берилмаган”, деган Зеленский.
У Украина ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун узоқ масофали ҳаво мудофаа воситалари доимий равишда етишмаслигини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари Украинага хавфсизлик кафолатлари доирасида ядро қуроли бериши кераклигини айтганди.
Live
Барчаси