Энтони Жошуа Нигерияда даҳшатли автоҳалокатга учради (видео)
Спорт
−
29 Декабрь 2025 14670 1 дақиқа
Бугун, 29 декабрь куни WBO, WBA ва IBF йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони бўлган британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда автоҳалокатга учради. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Полиция маълумотига кўра, 36 ёшли боксчининг аҳволи яхши. Йўл-транспорт ҳодисаси Огун–Лагос шоссесида содир бўлган. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Жошуа юк машинасига бориб урилган автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган.
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна икки кишига зиён етмаган. Маълумотларга кўра, Жошуанинг Огун штатида жойлашган Шагаму шаҳрида қариндошлари бор.
Маълумот учун, Энтони Жошуа 20 декабрь куни Маямида бўлиб ўтган бокс жангида блогер Жейк Полни мағлуб этганди. Британиялик боксчининг профессионал фаолиятида 29 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор. У Даниэл Дюбуа, Энди Руиз ва икки бор Александр Усикка ютқазган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025