Эрон ҳарбий кемасига сув остидан зарба берилди: камида 80 киши ҳалок бўлди

Олам

image

АҚШ сувости кемаси Шри-Ланканинг жанубий соҳиллари яқинида Эрон ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемани чўктирди. АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет халқаро сувларда ҳаракатланаётган кема торпеда зарбаси билан йўқ қилинганини эълон қилган. Бу ҳақда “Reuters” ёзди.

Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билдиришича, ҳужум натижасида камида 80 киши ҳалок бўлган. Ҳужум Эрон ҳарбий фрегати – “IRIS Dena” кемасига қарши амалга оширилган. Маълумотларга кўра, кема Ҳиндистоннинг шарқий портидан Теҳронга қайтиб кетаётган пайтда зарбага учраган.

Ҳалокатдан кейин Шри-Ланка ҳукумати қидирув-қутқарув операциясини бошлаган. Маҳаллий ҳарбий-денгиз кучлари томонидан 32 киши қутқариб олинган ва Галл шаҳридаги шифохонага етказилган. Кемада жами 180 нафар одам бўлгани айтилмоқда.

Воқеа мамлакат ҳудудий сувларидан ташқарида содир бўлгани Шри-Ланка ҳарбий-денгиз кучлари томонидан маълум қилинган. Қутқарув кемалари ҳодиса жойига етиб борганда денгиз юзасида фақат нефть излари кўринган.

Манбага кўра, “Dena” фрегати февраль ойида Ҳиндистон томонидан ўтказилган Милан халқаро ҳарбий-денгиз машқларида иштирок этган. Ҳозирча ҳодиса юзасидан қўшимча расмий изоҳлар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро бошланганидан буён илк бор Туркия осмонида Эрондан учирилган деб тахмин қилинаётган баллистик ракета йўқ қилингани айтилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон сувости кемаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг