Эрон делегацияси АҚШ билан музокаралар учун Покистонга борди – ОАВ

Олам

image

Эрон делегацияси АҚШ билан можарони тартибга солиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Исломободга етиб борди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Маълумотларга қараганда, делегацияга Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳамда парламент спикери Муҳаммад Бағир Ғолибоф бошчилик қилмоқда.

АҚШ томони музокараларида эса вице-президент Жей Ди Вэнс иштирок этиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп унинг саммитда қатнашишига шубҳа билдирган эди.

Шунингдек, Трамп музокараларда ўз куёви Жаред Кушнер ва махсус вакили Стив Уиткофф ҳам иштирок этишини айтган.

Бироқ Эрон ОАВлари бу хабарларни рад этиб, делегация Покистонга етиб келгани ҳақидаги маълумотни “ёлғон” деб атаган.

Манбага кўра, АҚШ Ливандаги ўт очишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларини бажармагунча, Эрон музокаралар столига ўтирмайди.

Аввалроқ, Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши музокаралар 10 апрель куни Исломободда ўтказилиши мумкинлигини билдирган эди. CNN маълумотига кўра, улар Покистон воситачилигида ўтиши эҳтимоли бор, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

8 апрель куни АҚШ Эрон билан икки ҳафталик сулҳга тайёрлигини билдирган, бунинг шарти сифатида Ҳормуз бўғозини очилиши кўрсатилган. Теҳрон эса бу талабни ҳарбийлар билан мувофиқлаштириш ва техник чекловларни инобатга олган ҳолда бажаришга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилни “тажовузкорлар” деб атаб, Теҳрон улардан етказилган зарар учун албатта товон пули талаб қилишини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Покистон музокара Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг