Эрон МТЖ ҳали мундиаль учун виза олмаганини айтди
Спорт
−
10:56 233 1 дақиқа
Эрон терма жамоаси ҳали Жаҳон чемпионати учун АҚШ визаларини олмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж баёнот берди.
“Биз яқин кунларда FIFA билан ҳал қилувчи учрашув ўтказамиз. Улар бизга кафолат беришлари керак, чунки виза масаласи ҳануз ҳал этилмаган. Ҳозирча ҳеч ким виза олгани ҳақида маълумот йўқ, бирорта ҳам виза келмади”, деди Таж IRNA агентлигига берган интервьюсида.
Эрон томони Теҳрон ва Вашингтон ўртасида давом этаётган ҳарбий-сиёсий кескинлик сабаб футболчилар хавфсизлиги бўйича ҳам кафолат талаб қилмоқда.
Жорий йилнинг 30 апрель куни FIFA Эрон терма жамоаси мусобақада қатнашиши ва ўйинларини АҚШда ўтказишини расман тасдиқлаган эди.
Турнир тақвимига кўра, эронликлар гуруҳ босқичида 16 июнь куни Янги Зенландия, 21 июнь куни Бельгия билан Калифорниянинг Инглвуд шаҳрида, 27 июнь куни эса, Мисрга қарши Сиэтлда майдонга тушиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлигача давом этади.
Live
Барчаси