Эрон етакчиси виза сабаб ЖЧда қатнашмаслиги мумкин
Спорт
−
13 Декабрь 894 2 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Эрон терма жамоасининг энг ёрқин юлдузларидан бири Меҳди Тареми сиёсий муаммолар туфайли мусобақани ўтказиб юбориши мумкин. “Олимпиакос” футболчи АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятлар сабаб визага рухсат ололмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Indeksonline” нашри хабар берди.
Тареми учун тўсиқ сифатида 2025 йилда қабул қилинган ижро этувчи буйруқ хизмат қилмоқда. Ушбу буйруқ Эронни ҳам ўз ичига олган 19 мамлакат фуқароларининг АҚШга киришини чеклайди. Бундан ташқари, Тареми Эрон Инқилобий Гвардияси (IRGC) денгиз флотида икки йиллик мажбурий хизматни ўтагани сабабли АҚШ расмийлари унга виза бермаслиги мумкин.
FIFA Эрон терма жамоаси ва унинг ходимларининг Жаҳон чемпионатида муаммосиз иштирок этишини кафолат қилган бўлса-да, Эрон футбол федерацияси эҳтиёткорлик билан режа тузмоқда.
“Биз Жаҳон чемпионати учун турли вариантларни кўриб чиқишимиз керак, шунда маълум бир ўйинчининг мамлакатга киришига тўсқинлик қилинса, бизда бошқа альтернативалар бўлади”, дейди федерация президенти Меҳди Таж.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон футбол федерацияси АҚШ делегациянинг бир неча аъзоларига виза беришдан бош тортгани сабабли, Вашингтонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросимини бойкот қилган эди, бироқ Эрон делегацияси қуръага 2 кун қолганда қарорини қайта кўриб чиқиб, маросимга икки вакилини юборишини маълум қилган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь