Эрон зарбалари оқибатида Исроилда камида саккиз киши жароҳат олди

Олам

image

Исроил қутқарув хизматлари маълумотига кўра, Эрон томонидан амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида камида саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, 15 март куни Тель-Авивнинг турли ҳудудларида тўрт киши ракета парчалари тегиб кетишидан жароҳат олган. 

Маълумотларга кўра, тахминан 60 ёшли эркак бошига шиша парчаси тушиши оқибатида ўрта оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Яна уч кишига портлаш зарба тўлқини сабаб жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Исроил полицияси кузатув камераси ёзувини эълон қилган. Унда Тель-Авив ҳудудида кассетали ўқ-дорининг ерга тушган лаҳзаси акс этган. Кадрларда снаряд кўчада турган одамлар яқинида портлагани кўринади.

Куннинг иккинчи ярмида қутқарувчилар яна икки эркак – 44 ва 62 ёшли шахс жароҳат олганини маълум қилган. Уларнинг жароҳатлари енгил бўлган. Тунда эса ракета парчалари тушиши оқибатида тахминан 80 ёш атрофидаги икки фуқарога тиббий ёрдам керак бўлган.

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 28 февралдан буён жами 3195 нафар исроиллик касалхонага ётқизилган. 15 март эрталаб ҳолатига кўра, улардан 81 нафари ҳануз шифохонада қолмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилда баллистик ракеталарни ушлаб қолиш воситалари жиддий даражада камайиб кетган, база бўш қолгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Тель-Авив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг