Эртага Трамп Эрон уруши бўйича мурожаат йўллайди
Олам
−
01 Апрель 4350 1 дақиқа
Тошкент вақти билан эртага, 2 апрель соат 6:00 да АҚШ Президентни Дональд Трамп ўз халқига мурожаат йўллайди. Бу ҳақда Трампнинг матбуот котиби Кэролайн Ливитт Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
Маълум қилинишича, Оқ уй раҳбарининг мурожаати АҚШ вақти билан бугун соат 21:00 га тўғри келади.
“АҚШ вақти билан соат 21:00 да Трамп Эрон масаласи бўйича муҳим янгиликларни эълон қилиш учун халққа мурожаат қилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ ҳарбий операция яқин ҳафталарда якунланишини маълум қилганди. Унинг айтишича, АҚШ ўз олдига қўйган мақсадларга эришган ва операция яна тахминан 2–3 ҳафта давом этади, шундан сўнг АҚШ кучлари ҳудудни тарк этади.
Бундан ташқари, Трамп АҚШ Ҳормуз бўғозидаги вазиятга аралашмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар, масалан, Франция ўзлари бу ҳудуд орқали нефть ва газ ташишни мустақил ҳал қилиши мумкин.
Live
Барчаси