Ёзда “Реал”дан кетадиган футболчилар номи маълум бўлди
Спорт
−
11 Май 1604 1 дақиқа
“Реал Мадрид” келаётган трансферларни молиялаштириш учун ўзининг бир нечта футболчиларини сотувга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда SI нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳимоячилар Давид Алаба ва Антонио Рюдигер жорий ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида жамоани тарк этиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, захира футболчилари Дани Себальос ва Гонсало Гарсияни сотиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Жамоа сардори Дани Карвахалнинг келажаги эса ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Нашрнинг ёзишича, клуб раҳбарияти яқинлашиб келаётган трансфер ойнасини “оддий навбатдаги трансфер даври” сифатида баҳолаётган бўлса-да, ички манбалар янги харидларни молиялаштириш учун айрим футболчиларни сотиш зарурлигини таъкидламоқда.
Шунингдек, клубда янада кенгроқ ўзгаришлар ва ҳатто спорт бўлимини қайта ташкил этиш эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо жорий мавсум якунланганидан сўнг “Реал Мадрид” бош мураббийигини қабул қилиб олиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси