Филиппиннинг собиқ президенти инсониятга қарши жиноятларда айбланди

Олам

image

Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурорлари Филиппиннинг собиқ президенти Родриго Дутертени инсониятга қарши жиноятларда айблади. Бу ҳақда “Kyodo News” хабар берди.

Суд Дутерте 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда камида 76 та қотилликка алоқадор бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Филиппинлик сиёсатчи 2025 йилнинг март ойида ватанига қайтгач, ҳибсга олинган эди. У Халқаро жиноий суд қароргоҳи бўлган Гаагага йўл олган самолётга чиқишга мажбурланган. Дутерте бир неча ойдан бери у ерда ҳибсда.

Халқаро жиноий суд 80 ёшли Родриго Дутерте ва яна бир қанча шахсни Филиппиндаги наркокартелларига қарши кураши чоғида суддан ташқари ўлдиришлар ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб, тергов қилмоқда. Турли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва журналистларга кўра, бу сиёсат гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда гумон қилинган 6000 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган. 

Сиёсатчи филиппинликларни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ шахсларни шахсан ўлдиришга чақириб, уч нафар гиёҳванд моддалар сотувчисини шахсан ўзи ўлдирганини даъво қилди.

Дутертега қарши биринчи айблов унинг шаҳар мэри бўлган 2013-2016 йиллар оралиғида Давао шаҳрида 19 кишининг ўлимига алоқадорлиги билан боғлиқ. Қолган иккита айблов унинг президент сифатидаги 2016 йилдан 2022 йилгача наркотикларга қарши кураш бошлаган даврига тегишли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон парламенти комиссияси аъзоси Камрон Ғазанфарий собиқ президент Ҳасан Руҳонийга қарши айбловлар судда исботланса, у ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

инсон ҳуқуқлари Филиппин гиёҳванд моддалар собиқ президент Гаага суди Родриго Дутерте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг