Боливиянинг собиқ президенти қамоққа олинди

Олам

image

Боливия суди мамлакатнинг собиқ президенти Луис Арсени коррупция иши бўйича суд жараёни якунлангунига қадар – 5 ой муддатга қамоқда сақланиши ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда ABC хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, қарор 62 ёшли сиёсатчи қўлга олинганидан икки кун ўтиб қабул қилинган. Бугун, 13 декабрь куни судья онлайн форматда ўтказилган суд мажлисида уни ҳибсда сақлаш тўғрисида ажрим чиқарган.

“Социализм сари ҳаракат” партияси етакчиси бўлган Луис Арсе 2020 йилда Боливия президенти этиб сайланганди. Жорий йилги сайловларда у ютқазди. Ҳокимиятга қарийб йигирма йиллик танаффусдан сўнг илк бор ўнг қанот вакили келди.

Агар айби исботланса, Арсе олти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. ОАВ маълумотларига кўра, собиқ президент иши мамлакатда сиёсий кескинликнинг кучайишига олиб келиши эҳтимоли бор, чунки у чап қанот тарафдорлари орасида катта таъсир ва қўллаб-қувватловга эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перу суди мамлакат собиқ президенти Мартин Вискаррани пора олишда айбдор деб топиб, унга 14 йиллик қамоқ жазоси тайинлаганди. Вискарра 2011 йилдан 2014 йилгача жанубий Мокегуа провинцияси губернатори лавозимида ишлаган. Шу даврда у жамоат ишлари бўйича шартномалар эвазига қурилиш фирмаларидан 676 минг долларга тенг миқдорда пора олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Боливия собиқ президент Луис Арсе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг