Франция бир киши кам бўлиб Бразилияни мағлуб этди

Спорт

image

Кеча, 26 март куни Франция ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Массачусетс штатининг Фоксборо шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Франция ғалаба қозонди.

1998 йилги Жаҳон чемпионати финалчилари ўртасидаги баҳс Франциянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб учрашувнинг 32-дақиқасида Килиан Мбаппе ҳисобни очишга эришди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Франция ҳимоячиси Дайо Упамекано қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бироқ шунга қарамай орадан 10 дақиқа ўтиб, 65-дақиқада Уго Экитике европаликларнинг 2-голига муаллифлик қилди. Бразилия сафида эса ягона гол 78-дақиқа Глейсон Бремер томонидан киритилди.

Маълумот учун, Бразилия ва Франция терма жамоалари 1998 йилги Франция яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида тўнаш келган ва унда Франция ғолибликни қўлга киритган эди. Бу жамоалар охирги бор эса 2015 йил 15 мартда ўртоқлик учрашуви ўтказган ва унда Бразилия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Жаҳон чемпионати Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг