Германияда чемпионлик кубоги ўғирлаб кетилди

Спорт

image

Германиянинг машҳур гандбол клуби “Фюксе Берлин” ўтган мавсумда қўлга киритган Бундеслига чемпионлиги кубоги номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда клуб офис менежери Волкер Зербега таяниб, “Express” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, кубок Жандарменмарктда жойлашган клуб офисидан ўғирланган. Воқеа жорий йилнинг 18 ноябрь куни бўлиб ўтган. Шундан сўнг, клуб бу ҳақида Германия полициясига хабар берган ва ҳозирда суриштирув ишлари бошланган.

“Биз ҳали ҳам асл кубок Берлинда бўлган деб ўйлаймиз. Клуб томонидан ўғрилик ҳақида бизга хабар берилди. Умид қиламизки, кубок тез орада топилиб, ҳақиқий чемпионига қайтарилади”, дейилади Гандбол Бундеслигаси алоқалар бўлими раҳбари.

Ўғирланган кубок 925 баҳоли кумушдан ясалган бўлиб, диаметри 46 см, вазни тахминан 2,9 кг. Ишлаб чиқарувчи маълумотига кўра, унинг қиймати 12 минг еврони ташкил қилади.

“Бизда жиноят акс этган видеотасвирлар бор, чунки хонага яширин камера ўрнатилган. Ишнинг тезда ойдинлашишига умид қиламиз”,  дейди клуб директори Боб Ҳан.

Маълумот учун, “Фюксе Берлин” Германиянинг Берлин шаҳрида жойлашган профессионал гандбол клуби бўлиб, Бундеслига мусобақаларида мунтазам равишда юқори ўринлар учун курашадиган жамоа ҳисобланади. Клуб 1891 йилда асос солинган бўлиб, сўнгги йилларда Германия ва Европа миқёсидаги энг кучли жамоалардан бирига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғирлаб кетилди гандбол “Фюксе Берлин” кубок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг