Глобал исиш туфайли Ерда “дўзох иқлими” юзага келиши мумкин
Олам
−
15 Февраль 7563 1 дақиқа
Ер юзида сўнгги 125 минг йил ичидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда олим Кристофер Вульф “The Guardian” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, иқлим ўзгариши кўплаб олимлар прогноз қилганидан ҳам тезроқ кечмоқда. Глобал исиш эса Ерда “дўзох иқлими”га олиб келиши мумкин.
Буюк Британиядаги Эксетер университети профессори Тим Лентон ҳароратнинг ҳатто бир неча даражага кўтарилиши ҳам инсоният учун жиддий хавф туғдиришини маълум қилган.
“Ерда тўлиқ иссиқхона эффектига ўтишимиз шарт эмас — глобал исиш сайёрани 3°C га қиздирса ҳам, инсоният ва жамиятларимиз учун жиддий хавфлар юзага келади”, дейди Лентон.
Олимлар прогнозига кўра, ҳароратнинг 3–°C га ошиши иқтисодиёт ва жамиятнинг ҳозирги шаклда фаолият юритишини издан чиқаради. Шу билан бирга, мақолада “иссиқхона Ер” иқлими ҳароратнинг бир неча даражага кўтарилишидан ҳам “анча оғирроқ” бўлиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг илк ойлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида қатор ижобий ўзгаришларни ҳам намоён этгани – қайта тикланувчи энергия, инновацион технологиялар ва табиатни асраш бўйича муҳим қадамлар қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси