HONOR ЎФАнинг стратегик ҳамкорига айланди

Бизнес

image

Глобал технология гиганти HONOR ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) ўртасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Тадбирда Ўзбекистон футбол ҳамжамияти вакиллари, блогерлар ва ОАВ иштирок этди. Ушбу ҳамкорлик ўзбек футболини янги чўққиларга олиб чиқиш ва миллий терма жамоанинг глобал миқёсдаги нуфузини ошириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг машғулотлар базасида бўлиб ўтган тантанали маросимда томонлар ўзаро келишув меморандуми ва рамзий шартномани имзоладилар. Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, HONOR компаниясининг Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш менежери Дшин Ши ҳамда Евроосиё маркетинг Бош директори Тан Минянг иштирок этиб, ушбу иттифоқнинг келажакдаги мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Футбол – бизнинг миллий маданиятимизнинг ажралмас қисми. HONOR каби глобал бренднинг терма жамоамизга ишонч билдириши, ўзбек футболининг халқаро даражадаги нуфузи ошаётганидан далолат беради”, – дея таъкидлади Равшан Эрматов. 

Учрашув давомида кўплаб бозорларда мавжуд бўлган глобал технологик бренд – HONOR ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги ҳамкорлик нима учун йўлга қўйилганига ҳам изоҳ берилди.

“Ўзбекистон учун тарихий давр келди – у илк бор йирик футбол мусобақасида қатнашади! Бу воқеа бутун халқ учун муҳим аҳамиятга эга. Биз сунъий интеллект қурилмалари экотизимидаги глобал етакчи компания сифатида, ушбу жараёнга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Мақсадимиз – миллий терма жамоани технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва мамлакат қудратини дунёга кўрсатишдир. Биз биргаликда ривожланишдан хурсандмиз”, деди HONOR компаниясининг Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш менежери Дшин Ши.

 Ҳамкорликнинг эълон қилиниши HONOR’нинг янги N авлоди линияси тақдим этилиши билан бир вақтга тўғри келди. Ушбу иттифоқ доирасида Футбол ассоциацияси вакиллари ва жамоага HONOR N сериясининг янги авлоди совға сифатида топширилди.

Яқин кунларда мухлисларни HONOR ва ЎФА ҳамкорлигида махсус акциялар, эксклюзив контентлар ва қизиқарли лойиҳалар кутмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

HONOR futbol O‘FA hamkorlik

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг