Иккита авиаташувчи Яқин Шарқда: АҚШ минтақада йирик куч тўпламоқда

Олам

image

Дунёдаги энг йирик авиаташувчи – “USS Gerald R. Ford” Крит оролидаги Суда-Бей ҳарбий базасига келиб тўхтаган. Кема Яқин Шарқда кучайтирилаётган АҚШ ҳарбий гуруҳига қўшилиш олдидан тўрт кунлик ёқилғи қуйиш ва техник тайёргарлик ишларини ўтказиши кутилмоқда. Уни эсминец USS Mahan кузатиб келган. Бу ҳақда “Euronews” ёзди.

Эсминец – бу катта тезликка эга, замонавий қуроллар билан жиҳозланган ҳарбий кема тури. У одатда флотни ҳимоя қилиш, душман кемалари ва самолётларига қарши курашиш, шунингдек сувости кемаларини йўқ қилиш вазифаларини бажаради. Оддий қилиб айтганда, у авианосец ёки бошқа йирик кемаларни қўриқлайдиган, жангда тезкор ҳаракат қиладиган ва кучли ракеталар билан жиҳозланган ҳарбий кема.

Вашингтон Эроннинг ядровий дастури бўйича босимни кучайтираётган бир пайтда минтақадаги ҳарбий ҳозирликни сўнгги ўн йилликлардаги энг юқори даражага олиб чиққан. АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги музокаралар Женевада ўтказилиши режалаштирилган, бироқ томонлар ҳарбий сценарий эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти.

Ҳозирда минтақада ўндан ортиқ Вашингтон ҳарбий кемалари жойлашган. Иккита авианосецнинг бир вақтда Яқин Шарқда бўлиши камдан кам ҳолат ҳисобланади. USS Gerald R. Ford 75 дан ортиқ ҳарбий самолётни ташиш имкониятига эга бўлиб, минтақадаги кучлар мувозанатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичи 26 февраль куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтиши айтилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон эсминец авиаташувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг