Илҳом Алиев “Ўзбекнефтгаз” раҳбари билан учрашди

Олам

image

Бугун, 4 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россиянинг “Татнефть” компанияси бош директори Наиль Маганов, Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” компанияси директорлар кенгаши раиси Асхат Хасенов ва “Ўзбекнефтгаз” компанияси директорлар кенгаши раиси Баҳодир Сидиқовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Озарбайжон раҳбари мамлакатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини айтиб, бунга тайёргарлик ишлари муваффақиятли олиб борилганини таъкидлаган.

Шунингдек, Илҳом Алиев Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон нефть компаниялари ўртасида жуда яқин ишлаб чиқариш алоқалари аллақачон йўлга қўйилганини қайд этган.

“Президент икки томонлама форматда қатор лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлаб, бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигига тўхталди”, дейилади хабарда.

Қолаверса, суҳбат чоғида янги ташкил этилган ҳамкорлик форматининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган ва бу мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирган.

Қайд этилишича, ҳамкорликнинг ушбу янги формати бошқа хорижий компаниялар ҳам иштирок этиши учун очиқдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекнефтгаз Озарбайжон Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг