Илк бор Антарктика сувларида акула қайд этилди

Бу қизиқ

image

Австралиялик тадқиқотчилар илк бор Антарктика сувларида акулани қайд этди. У Жанубий Шетланд ороллари яқинида 490 метр чуқурликда тадқиқот аппаратига ўрнатилган камера томонидан тасвирга олинган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Тадқиқотчи Алан Жеймисоннинг сўзларига кўра, экспедиция иштирокчилари у ерда акула учратишни умуман кутмаган.

“Биз у ерга акулаларни кўрамиз деб бормагандик, чунки Антарктидада акулалар бўлмайди деган умумий қоида бор. Қолаверса, бу кичкина акула ҳам эмас. Бу жуда катта акула. Бу жонзотлар ҳақиқий танклар”, дейди у.

Узунлиги 3-4 метр бўлган акула 2025 йил январь ойидаёқ камерага туширилган, бироқ маълумотлар эндигина ошкор қилинди.

Бунгача акулалар Антарктиканинг оғир шароитида яшай олмайди, деб ҳисобланган. Бироқ аниқланган намуна (тахминан қутб ёки “уйқучи” акула) ўзини қулай ҳис қилгани қайд этилган. Олимлар йиртқичларнинг кичик популяцияси айнан шу чуқурликларда яшаши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Акулалар китлар ва улкан кальмарларнинг қолдиқлари билан озиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

акула Антарктика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг