Индонезияда вертолёт қулаб тушди. 8 киши ҳалок бўлди
Олам
−
17 Апрель 988 1 дақиқа
Индонезиянинг Ғарбий Калимантан провинциясида бортида олти нафар йўловчи ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган Airbus H130 вертолёти ҳалокатга учради. Оқибатда бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Индонезия қутқарув агентлиги раҳбари Муҳаммад Сяфининг маълумотларига кўра, вертолёт 16 апрель куни эрталаб Мелавидаги плантация ҳудудидан ҳавога кўтарилганидан беш дақиқа ўтиб радарлардан ғойиб бўлган. Кейинроқ қутқарувчилар алоқа узилган нуқтадан тахминан 3 км узоқликда ҳаво кемасининг қолдиқларини, тахминларга кўра, дум қисмини топган. Сяфининг сўзларига кўра, ҳалокат жойи қалин ўрмон ва мураккаб тоғли ҳудудда жойлашган.
Маҳаллий қутқарув хизмати бортдаги саккиз кишининг барчаси ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Вертолёт қулаши сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар-Туркия қўшма қўмондонлиги таркибида ўқув фаолиятини олиб бораётган Қатар Қуролли кучларига тегишли вертолёт қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлганди.