“Интер Майами” жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади

Спорт

image

“Интер Майами” аргентиналик яримҳимоячи Родриго Де Паулнинг шартномасини “Атлетико Мадрид”дан сотиб олди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, 31 ёшли Де Пауль шу йил ёзида “Атлетико Мадрид”дан MLS клубига 2025 йил охиригача ижара асосида келган бўлиб, унинг шартномасида трансферни 2029 йилги мавсумга қадар доимийга айлантириш имконияти мавжуд бўлган. Эндиликда клуб ушбу имкониятдан фойдаланиб, Де Пауль билан йилига 12 миллион доллар маош эвазига 4 йиллик шартнома имзолаган.

Шунингдек, клуб 38 ёшли уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Томонлар ҳозирда музокара олиб бормоқда. 

Маълумот учун, Де Пауль Аргентина терма жамоаси сафида 2022 йилги Қатардаги Жаҳон чемпионатида чемпиони бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

MLS “Интер Майами” Родриго Де Паул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг