Интим суратларни тарқатмаслик учун дугонасидан пул талаб қилган аёл ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Бухорода Telegram’да сохта профиль очиб дугонасининг интим суратларини қўлга киритган ва уларни тарқатмаслик учун 6 минг доллар талаб қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 январь Telegram мессенжерида ўзини Феруз деб таништирган шахс ошиқ ролини ўйнаган ва жабрланувчи аёл билан танишган. Аёл “сирли ошиққа” ишонган ва ўзининг энг шахсий фото ва видеоларни юборган. Шундан сўнг “ошиқ” “ё 6 минг АҚШ доллари берасан ёки яланғоч расмларингни бутун оилангга, ота-онангга тарқатиб юбораман”, деб шарт қўйган.

Ушбу ҳолат ортидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан махсус тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида гумонланувчи талаб қилган пулдан 2 миллион сўм пластик картага ўтказиб берилган. Айнан шу вақтда аёл ашовий далиллар билан воқеа жойида қўлга олинган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида ишқий муносабатларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, аёл кишидан 100 млн сўм пул талаб қилган 2 нафар эркак қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

товламачилик Интим суратлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг