Иорданияда ҳарбий хизматга мажбурий чақириш қайта бошланади

Олам

image

Иордания подшоҳлиги мамлакатда мажбурий ҳарбий хизмат бекор қилинганидан 34 йил ўтиб, эркакларни мажбурий хизматга чақиришни бошлайди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакат шаҳзодаси Ҳусайн бин Абдуллоҳ II 1991 йилда бекор қилинган ҳарбий хизматнинг қайта тикланишини эълон қилган.

Ҳукумат қонун лойиҳасини парламентга кўриб чиқиш учун юборган. Қуйи палатада қонун лойиҳаси кўплаб депутатларнинг овози билан маъқулланган. Бундан сўнг, қонун лойиҳаси Сенатга, сўнг подшоҳ тасдиғига юборилиши режа қилинган.

Сессияда мамлакат Бош вазири Жафар Ҳасан иштирок этиб, қонун лойиҳаси 2026 йилнинг февраль ойидан бошлаб кучга киришини айтган ва бу қоидалар келажакда ҳукуматнинг устувор йўналишларидан бири бўлишини таъкидлаган.  

Иордания Алоқа вазири Муҳаммад ал-Моманий чақирув дастури келаси йилнинг февралигача 18 ёшга тўладиган 6000 нафар эркакни ҳарбий хизматга ёллашга қаратилганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, ҳарбий хизматга келмаганлар уч ойдан бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

“Иордания 1991 йилда, Исроил билан тинчлик шартномасини имзолашдан уч йил олдин  ҳарбий хизматга чақиришни тугатган эди. Энди яна ҳукумат ҳар йили 10 000 кишини ҳарбий хизматга чақиришни мақсад қилган”, дея қўшимча қилинади хабарда. 

Муҳаммад ал-Моманий ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қонун Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг жорий йилнинг август ойида айтган “Буюк Исроил” ғояси фонида эълон қилинганини рад этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дания фуқароси бўлган аёллар ҳарбий рўйхатда туриши ва зарурат туғилганда муддатли ҳарбий хизматни ўташи шарт бўлган тартиб кучга кирган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ҳарбий хизмат Иордания февраль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг