Ишимиз тўхтаб қолмоқда – тадбиркор газ етишмовчилигидан норозилик билдирди

Жамият

image

Кеча, 12 февраль куни Андижон вилоятида ҳукумат комиссияси тадбиркорлар билан учрашиб, дуч келинаётган муаммоларни муҳокама қилди. Суҳбат давомида Избоскан туманидаги тўқимачилик фабрикасининг чет эллик эгаси газ етишмовчилиги фаолиятга жиддий халақит бераётганини айтди.

“Заводимиз 24 соат ишлаши керак, лекин газ узиб қўйилмоқда. Қайта келиши 1-2 соат давом этади. Шу сабабли 8-10 соатлик ишимиз тўхтаб қолмоқда ва ҳаммасини яна қайтадан бошлашга тўғри келмоқда. Йилига 8-10 миллион долларлик маҳсулот экспорт қиламиз, лекин газ етишмовчилиги ишимизни секинлаштиряпти”, дейди тадбиркор.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев муаммони ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, “Қишда газ босими тушади, тадбиркор маҳсулот сифатини сақлай олмайди. Буни қандай ҳал қиламиз”, дея савол билан юзланган.

Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов эса корхоналарга иситиш учун электр токи бериш ва ишлаб чиқаришда узлуксиз газ етказиш чораси кўрилишини маълум қилган.

Жамшид Хўжаев тадбиркорларга газ етказишни таъминлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаган.

“Ҳудудгаз гапиргани билан қишда босим тушади. Тадбиркорга аниқ ёрдам бериш учун дастур тузинглар”, дейди расмий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳукумат вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида “Ҳозир метан газ “заправка” қуришга рухсат йўқ. Бор метан заправкаларга газ етказиб беришолмаяпти”, деган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тадбиркор норозилик газ етишмовчилиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг