Испанияда поезд устига кран қулаб тушди

Олам

image

Кеча, 22 январь куни Испаниянинг жануби-шарқида маҳаллий поезд устига яна кран тушиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ҳодиса Мурсия минтақасидаги порт шаҳри Картахена яқинида содир бўлган. Минтақа фавқулодда хизматлари маълумотига кўра, воқеа оқибатида тўрт нафар киши енгил тан жароҳати олган.

“Поезд ағдарилмади ва рельсдан чиқиб кетмади”, деган Мурсия минтақаси фавқулодда хизматлари вакили. 

Ҳодиса сабаб Картахена шаҳри билан Лос-Нетос посёлкаси ўртасидаги темирйўл қатнови вақтинча тўхтатилган. Воқеа ҳақида батафсил маълумот тақдим этилмаган. 

Бу Испанияда бир ҳафта ичида содир бўлган тўртинчи темирйўл ҳалокати ҳисобланади. Энг йирик авария жорий йилнинг 19 январь куни Кордова провинциясида рўй берган: тезкор поезд рельсдан чиқиб, бошқа таркиб билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида 42 киши ҳалок бўлган, жумладан, қарши йўналишдаги поезд машинисти ҳам вафот этган.

20 январь куни эса Барселона яқинида кучли ёмғирлар оқибатида темирйўлга таянч девор қулаб тушиши сабаб поезд рельсдан чиқиб кетган. Ушбу ҳодисада машинист ҳалок бўлган. Жами 37 киши жароҳат олган бўлиб, уларнинг беш нафари оғир аҳволда. Испания ОАВларига кўра, машинист кабинасида уч нафар стажёр ҳам бўлган ва улар оғир тан жароҳатлари билан реанимацияга ётқизилган.

Шу куни минтақавий темирйўл тармоғидаги яна бир поезд йўлга қулаб тушган тош сабаб рельсдан чиққан, бироқ бу ҳолатда жабрланганлар бўлмаган.

Бир кун аввал Испаниядаги энг йирик поезд машинистлари касаба уюшмаси – SEMAF темирйўлдаги кетма-кет авариялар ортидан умумхалқ иш ташлашига тайёргарлик кўраётганини эълон қилди. Касаба уюшмаси темирйўл инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Испания Мурсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг