Исроил ҳаракатлари ҳарбий жиноят – Араб парламенти раиси
Олам
−
25 Февраль 3520 1 дақиқа
Араб парламенти раиси Муҳаммад бин Аҳмад Ал-Ямаҳи Ғазода тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви Исроил томонидан қасддан бузилаётганини кескин қоралади. Унга кўра, тинч аҳолига оҳирги зарбалар берилиши ва уй-жойларнинг вайрон қилиниши натижасида 28 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда унинг жорий йилнинг 22 февраль куни эълон қилинган баёнотида сўз боради.
Ал-Ямаҳи ўз баёнотида бу ҳаракатлар воситачилар саъй-ҳаракатларига беписандлик эканини, можарони юмшатишга қаратилган ҳар қандай интилишга зарба бўлаётганини таъкидлаган. У Ғазода содир бўлаётган воқеаларни ҳарбий ва инсониятга қарши жиноят деб баҳолаб, айбдорларни зудлик билан жавобгарликка тортишни талаб қилган.
Расмий кескинлик оқибатлари учун Исроилни ва халқаро ҳамжамиятни масъул деб ҳисоблашини урғулаган. Шунингдек, у БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда чора кўришга, ўт очишни тўхтатиш келишувини амалга оширишни таъминлашга ва фаластин халқини халқаро ҳимоя билан таъминлашга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Африка Иттифоқининг Эфиопияда бўлиб ўтган саммитида Исроилни Ғазо бўйича сулҳ келишуви доирасидаги келишувларга амал қилишга чақирганди.
Live
Барчаси