Исроил Али Ларижоний ўлдирилганини эълон қилди
Олам
−
15:03 6314 1 дақиқа
Бугун, 17 март куни Исроил Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний ўлдирилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.
“Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) сешанба куни Теҳрондаги махфий қароргоҳга берилган зарба оқибатида Эроннинг юқори мартабали мулозими Али Ларижоний ўлдирилганини маълум қилди. Мудофаа вазири Исраэль Кац унинг ўлимини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳарбийларнинг маълум қилишича, алоҳида ўтказилган бошқа бир операция давомида Эроннинг “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймоний ҳам йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Исроил Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ва унинг куёви, келини ва набирасини ҳам ўлдирган эди.