Эрон ЖЧ ўйинларини Мексикага кўчириш бўйича музокара бошлади
Спорт
−
15:51 715 1 дақиқа
Эрон футбол федерацияси FIFA билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Эроннинг Мексикадаги элчихонаси хабар берди.
“Трамп Эрон терма жамоасининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини аниқ билдирганлиги сабабли биз АҚШга бормаймиз. Шу боис FIFA билан Жаҳон чемпионати ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, дея баёнот берди Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Спорт вазири Аҳмад Донямали мамлакатдаги геосиёсий вазиятни инобатга олиб, Эрон терма жамоасининг АҚШдаги турнирда иштирок этиши қийинлигини маълум қилганди. Бироқ АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эроннинг турнирда иштирок этиши ноўринлиги ҳақидаги баёнотидан сўнг Донямали Эронни Жаҳон чемпионатидаги иштирокини ҳеч ким тақиқлаши мумкин эмаслиги айтиб чиқди.
Ҳолат юзасидан Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Виндсор Жон эса Эрон терма жамоаси ҳали ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслик ҳақида ОФКни огоҳлантирмаганини ва кўп эҳтимол билан улар мундиалга боришини айтиб ўтди.