Исроил Эрон ҳужумига жавоб беради – CNN 

Олам

image

Исроил Эрон ҳужумига жавоб бериш ниятида, жавоб кўлами аниқланмоқда. Бу ҳақда Исроил расмийсига таяниб, CNN хабар берди.

“Жавоб беришнинг барча вариантлари бугун, 14 апрель куни Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида батафсил муҳокама қилинади”, дейди расмий.

Унинг сўзларига кўра, яҳудий давлати ҳужумга жавобан "барча идиш-товоқларни синдиришга" ҳаракат қилиш ёки ўлчовлироқ иш қилишни аниқлаб олиши керак.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучларининг захирадаги вакили Жонатан Конрикус Эрон Исроилга қилинган ҳужум оқибатларига дуч келишини, унинг кўлами етказилган зарарга боғлиқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон бугун, 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга юздан ортиқ учувчисиз дрон ва ўнлаб ракеталарни учирганди. Исроил армияси ракета ва дронларнинг аксарияти уриб туширилганини айтган бир пайтда, Теҳрон улар Исроил нишонларини "муваффақиятли йўқ қилганликларини" билдирди. Эрон ҳужуми ортидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва G7 мамлакатлари етакчилари вазиятни муҳокама қилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made