Исроил Эрон консуллигига ҳужум қилгани учун жазоланди – Иброҳим Раисий

Олам

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисий Эрон инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан амалга оширилган ҳужумда Суриядаги Эрон консуллигига ҳужум қилгани учун Исроил жазоланганини айтди. Бу ҳақда IRNA расмий ахборот агентлиги эълон қилган Раисийнинг Исроилга ҳужум ҳақидаги баёнотида сўз боради.

Президент Исроилга қарши операция Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳужумга жавобан “ўзини ҳимоя қилиш” мақсадида амалга оширилганини айтди.

Раисийнинг қайд этишича, Теҳрон ўз мамлакатига ҳужум қилиш учун ҳар қандай уринишга қатъийроқ жавоб беради.

Инқилобий гвардия армияси қўмондони Ҳусайн Саламий ҳам “агар унинг ҳаракатлари Эрон манфаатларига қарши бўлса” Исроилга зарба беришларини таъкидлади.

Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви

1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.

Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.

Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.

Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ CNN телеканали Исроиллик расмийга таяниб, Исроил Эрон ҳужумига жавоб бериш ниятида экани, ҳозирда жавоб кўлами аниқланаётганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made