Исроил Теҳрондаги университет биносини бомбардимон қилди
Олам
−
29 Март 3267 1 дақиқа
Теҳрондаги “Илм ва саноат” технология университети биносининг бир қисми АҚШ ва Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида тўлиқ вайрон бўлди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бунга жавобан Эрон Ислом Республикаси Яқин Шарқдаги Исроил ва АҚШ университетларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) минтақадаги барча университетлар “Эрон университетларига қилинган ҳужумларга жавобан уларнинг иккита университетига зарба берилмагунча” қонуний нишон деб ҳисобланишини маълум қилди.
“Биз минтақадаги Америка университетларининг барча ходимлари, ўқитувчилари ва талабаларига, шунингдек, яқин атрофда яшовчиларга хавфсизликни таъминлаш мақсадида ушбу университетлардан бир километр масофа сақлашни маслаҳат берамиз”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, ИИҚК минтақадаги Америка таълим муассасаларига қарши жавоб чораларидан қочиш учун АҚШдан Эрон университетларига берилган зарбаларни қоралашни талаб қилди ва бунинг учун 30 март куни туш пайтигача муҳлат белгилади.