Исроил ва АҚШ ҳужуми: Эронда 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Олам

image

Америка ва Исроилнинг Эрон ҳудудига йўллаган зарбалари оқибатида камида 201 киши ҳалок бўлди, 747 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Эрон Қизил Ярим ой жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, ўққа тутишлардан Эроннинг 31 та провинциясидан 24 таси жабр кўрган. “Reuters”нинг гувоҳларга таяниб хабар беришича, Теҳрон аҳолиси шаҳарни имкон қадар тезроқ тарк этишга ҳаракат қилмоқда, чунки у ерда қолиш ўта хавфли бўлиб қолган. Маҳаллий ҳокимият ҳам бунга чақирмоқда.

Эрон расмий ОАВлари хабарига кўра, Минабдаги қизлар мактабига берилган зарба оқибатида 85 киши ҳалок бўлган. Яна 92 киши жароҳатланган.

Исроилда Эроннинг жавоб зарбалари оқибатида 89 киши жабрланди, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда Исроилнинг “Magen David Adom” тез ёрдам хизмати маълум қилди. Жабрланганларнинг аксарияти бошпаналарга бориш йўлида жароҳат олган. Кафр-Қосимда ракета парчалари қўйхонага тушиши оқибатида бир неча қўй нобуд бўлган.

“Iran International” мустақил медиа нашри хабарига кўра, Қувайтда Эрон зарбалари оқибатида 12 нафар тинч аҳоли вакили ва Қувайт армиясининг уч нафар ҳарбий хизматчиси яраланган.

БААда Дубайдаги Fairmont The Palm меҳмонхонасига дрон зарбаси берилиши оқибатида тўрт киши жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларига йўллаган ракета зарбалари АҚШ армияси шахсий таркиби орасида оммавий талофатларга олиб келгани, хусусан, камида 200 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг