Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Олам
−
28 Февраль 7749 1 дақиқа
Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳлантирди.
“Ҳурматли фуқаролар! Ҳозирги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият туфайли Исроил ҳаво фазоси вақтинча ёпилганлигини маълум қиламиз. Сизнинг шахсий хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида, элчихонага жиддий ва зарур эҳтиёжсиз келишдан тийилиб туришингизни қатъий тавсия қиламиз. Ҳар қандай вақтда ракета ҳужумлари бошланиши мумкин, шунинг учун хавфсиз жойларда қолиш жуда муҳим”, дейилган хабарда.
“Сизнинг қулайлигингиз учун элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари доимий равишда (24/7) фаолият кўрсатмоқда:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
+972 54 485 1397
Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз. Илтимос, расмий маълумотлардан хабардор бўлиб боринг”, деб қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 27 февраль куни Исроилда яшовчи ўзбекистонликлар мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабабли хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор беришга чақирилганди.
Live
Барчаси