Иссиқ ҳаво ЖЧда янги тартибга сабаб бўлиши мумкин

Спорт

image

Айрим миллий терма жамоалар 2026 йилги Жаҳон чемпионати учрашувлари вақтида кузатилаётган кучли иссиқ об-ҳаво туфайли захира ўйинчиларни ўриндиқда эмас, балки кийиниш хоналарида сақлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, агар бош мураббий ўйинчи алмаштиришга қарор қилса, ёрдамчи мураббий кийиниш хонасига бориб, тегишли футболчига исинишни бошлаш ҳақида хабар беради. Бу чора футболчиларни юқори ҳарорат таъсиридан асраш ва уларнинг жисмоний ҳолатини сақлаб қолиш мақсадида муҳокама қилинмоқда. Бироқ бу амалиёт юзасидан FIFA ёки бирор бир мамлакат футбол федерацияни расмий изоҳ бергани йўқ.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар Жаҳон чемпионати вақтида хавфли даражадаги иссиқ об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги тўғрисида футболчилар ва мухлисларни огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати FIFA мураббий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг