Қамчибек Ташиевнинг укаси сўроққа чақирилди
Олам
−
13 Март 7316 1 дақиқа
Бугун, 13 март куни Қирғизистон парламенти депутати Шоирбек Ташиев Ички ишлар вазирлиги томонидан сўроққа чақирилди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Манбаларга кўра, парламент аъзоси ҳозирда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Бош тергов бошқармасида бўлиб турибди. Бироқ унинг айнан қайси жиноий иш доирасида сўроқ қилинаётгани ҳозирча аниқ эмас.
Расмий органлар ушбу ҳолат юзасидан батафсил маълумот бермаган. Нашрнинг ёзишича, Шоирбек Ташиевнинг Ички ишлар вазирлигига чақирилиши сабаблари очиқланмаган.
Ташиев Қирғизистон сиёсатидаги таниқли шахслардан бири бўлиб, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси ҳисобланади. Қамчибек Ташиев эса мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаган сиёсатчилардан бири сифатида танилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкек шаҳрида Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Қувончбек Конгантиевни ҳибсга олганди.
Live
Барчаси