“Қамчиқ” довонида юк автомобили ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
11 Апрель 2612 1 дақиқа
Бугун, 11 апрель куни “Қамчиқ” довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:43 да А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган Iveco русумли юк автомобилида ёнғин юзага келгани тўғрисида “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармасига хабар тушган. Айтилган манзилга 2 та қутқарув бўлинмаси соат 15:53 да етиб бориб, ёнғин 15:55 да ўраб олинган ва соат 16:00 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида юк автомобилининг салони тўлиқ ва тиркамаси қисман ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан юк автомобили тиркамасини тахминан 90 фоиз қисми сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида Leapmotor русумли электромобиль ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бўлмаган.
Live
Барчаси