Қаршида 2 млрд сўмлик алкоголни талон-тарож қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
19 Май 2926 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида алкоголъ ишлаб чиқарувчи тадбиркорнинг 2 миллиард сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, “Z.S.” МЧЖ қўшма корхонасининг Қарши шаҳридаги омборхона товаршуноси Т.Қ. ва корхона экспедитори И.Ғ.лар ўзаро тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган корхонанинг умумий баҳоси 2 миллиард сўмлик алкоголь маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда наркотик моддаларни Telegram орқали сотган жиноий тўда ушланган эди.
Live
Барчаси